Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 ойда 46 нафар талаба наркотик моддалар олди-сотдисига аралашиб қолган
Жорий йил 6 ойида 46 нафар олий ўқув юрти талабаси наркожиноятларнинг олди-сотдисига аралашиб қолган. Бу ҳақда президент администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудов айтиб ўтди.
Наркотикларни сотишни касб қилганлар наркокурер сифатида талабаларни танлаётгани кузатилмоқда. Олий ўқув юртига қабул қилинган ва келажакда бир касбнинг эгаси бўлиши кутилаётган ёшларнинг боши берк кўчага кираётгани уларнинг ҳаётини салбий томонга ўзгартираётгани долзарб муаммодир.
Ноқонуний, яширин нарколабораторияларда тайёрланаётган препаратларнинг битта дозаси истеъмоли ўлим билан якун топиши ҳам мумкин. Рақамларга назар солинса, 2024 йил давомида 5 та, 2025 йил 6 ойида эса 8 та нарколаборатория аниқланган.
Таъкидланишича, бугун наркотикларнинг шакли ҳам ўзгариб бормоқда. Авваллари гиёҳвандлик воситалари табиий кўринишда учраган бўлса, бугунги кунда турли маҳсулотлар таркибида, жумладан, ичимликлар, қувватлантирувчи озуқалар, қаҳва, ширинликлар ва шу каби маҳсулотлар таркибида учраётгани даҳшатлидир. Битта истеъмолдаёқ ўзига қарам қилувчи воситалар жинс, ёш, ижтимоий қатлам танламаяпти.
"Илгари "наркоман" деганда, кўз ости қорайган, томирларида игна излари бор одамлар тушунилган. Ҳозир эса наркотик истеъмол қилган ёшлар ҳаддан ортиқ серҳаракат, фаол ва сергак бўлиб қолади. Бу эса ота-оналарни шубҳалантирмаслиги турган гап. Боладаги ижобий ўзгариш барчани мамнун қилиб, унинг бирор модда истеъмол қилиши мумкинлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Аммо бу вақтинча ҳолат. Вақт ўтиши билан пайдо бўлган оғриқлар, азоблар ва руҳиятдаги кескин ўзгариш айрим ёшларни суицидга бошлаётгани аянчлидир", дейди Муҳаммадқодир Маҳмудов.
Гиёҳвандлик воситаларининг истеъмоли ортгани сари наркожиноятлар сони ҳам ошиб бормоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг саъй-ҳаракати натижасида жорий йилда аниқланган наркожиноятлар ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган.
Мавзуга оид
19:38 / 04.12.2025
Андижон тиббиёт институти талабаларига ижара компенсацияси нега бекор қилинди?
09:36 / 01.12.2025
Қишки ўқишни кўчириш: талабалардан ариза қабул қилиш 20 декабрдан бошланади
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
17:38 / 06.11.2025