Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими қўлга олинди
Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсулти ҳокимлик балансида бўлган хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 доллар олган вақтида ушланди.
Фото: xavfsizlik_uz
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсулти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош юрисконсулт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
07:51 / 02.04.2026