Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсулти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бош юрисконсулт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.