Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда тиббий косметика воситаларини ишлаб чиқаради
Ўзбекистон элчихонасида Мисрнинг Luna Group Pharmaceutical компанияси директори Жорж Амин Майкл билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида мамлакатлар ўртасида тиббий косметика воситаларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, компаниянинг Ўзбекистонда филиалини очиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Миср томонига минтақанинг экспорт имкониятлари ва бозорлар салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Жорж Амин Майкл тиббий косметика воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини ўзбек шериклар билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Миср вакилига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган кўргазмаларда компания маҳсулотлари билан иштирок этиш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026