Жаҳон | 20:46 / 10.10.2025
10037
2 дақиқада ўқилади

Россия «қонунга итоаткор» ишчи кучига муҳтож – Путин

Россия президенти мамлакат ишчи кучига қизиқиш билдираётгани, аммо у «эҳтиёжларга мос келиши муҳимлигини» таъкидлади.

Фото: ТАСС

Россияга ишчи кучи керак, шу билан бирга, мамлакат унинг «керакли» бўлишидан ва чет элдан келганлар қонунларга риоя қилишидан манфаатдор. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Душанба шаҳрида журналистларга маълум қилди.

«Россия ишчи кучига қизиқиш билдирмоқда, аммо у бизнинг эҳтиёжларимизга мос келиши муҳим. Бундан ташқари, одамлар инсоний шароитда яшаши ва қонун-қоидаларимизга риоя қилиши керак. Мен ҳар доим улар қонунга итоаткор бўлиши кераклигини айтаман», деди у.

Путин, шунингдек, бу соҳада муаммолар борлигини таъкидлади.

«Муаммолар кўп ва Россия фуқаролари уларга ишора қилмоқда. Аввало, ватандошларимиз ҳақида ўйлашимиз керак», деб қўшимча қилди Россия президенти.

9 октябр куни Имомали Раҳмон билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Россия етакчиси Россияда бир миллиондан ортиқ Тожикистон фуқароси яшаётгани ва меҳнат қилаётганини таъкидлади.

«Улар турли соҳаларда, айниқса, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт, логистика каби жадал ривожланаётган тармоқларда банд бўлиб, Россия иқтисодиётининг ўсишига салмоқли ҳисса қўшмоқда», деди Россия раҳбари.

У Россия ҳукумати Тожикистон фуқароларига Россия ҳудудида муносиб меҳнат шароитларини таъминлашга интилаётганини таъкидлади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид