Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
Такаши Ҳатори 2023 йил 12 апрел куни Ўзбекистон президентига Япония элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япония элчиси Такаши Ҳаторини қабул қилди.
"Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Ҳатори жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланиб, савдо, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этдик. Жаноб элчининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".
Такаши Ҳатори 2023 йил 12 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Япониянинг мамлакатдаги элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026