Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай шаҳзодаси анъанавий лочин ови учун Ўзбекистонга келди
Шаҳзода Ҳамдан ҳар йили Навоийда лочин билан тувалоқларни овлайди.
Архив фото
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум лочин билан ов уюштириш мақсадида Ўзбекистонга келди. Унинг Boeing 747 самолёти 11 октябр куни Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Шаҳзода Ҳамдан Instagram саҳифасида Навоийдаги лочин ови фотосуратларини эълон қилди.
Навоий шаҳридан 50 километр узоқликда Бирлашган Араб Амирликларига қарашли тувалоқ етиштириш маскани бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йил апрел ойида ташкил этилган. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда ҳар йили тувалоқ овлайди.
Маълумот учун, Ҳамдан ибн Муҳаммад Ол Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур. Унинг қизиқишлари доираси кенглиги ҳаммани ҳайратга солади. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади. «Fazza» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади.
Мавзуга оид
11:41 / 28.11.2025
Ўзбекистон ва БАА стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди
23:07 / 18.11.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси халқаро турнир финалида Эронни мағлуб этди
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025