Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспортидан 4 млрд доллар ишлаб топмоқчи
“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Унга кўра, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда – 3,5 миллиард АҚШ доллари, 2027 йилда 4 миллиард АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.
Иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан кафолатли таъминлаган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2026 йилда – 620 минг тоннага, 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш, ушбу маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда.
2026 йилда қўшимча аниқланган 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар дала четига мевали кўчат ва сабзавотлар экиш ташкил этилади.
Мавзуга оид
11:32
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:41 / 21.03.2026
Мева-сабзавот экспортчилари учун фитосанитария назорати енгиллашади
15:51 / 12.03.2026
Ўзбекистон экспортида пойтахт улуши энг юқори бўлди
15:21 / 09.03.2026