Жамият | 10:36 / 11.10.2025
4184
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 4 яшар қиз ҳаракатланаётган машинадан йўл қисмига тушиб кетди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Ҳодиса жорий йилнинг 9 октябр куни соат 08:30 ларда Сергели тумани 10-сонли поликлиника биноси қаршисида рўй берган.

Ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Б.И. "ВАЗ-2115" русумли транспорт воситасини бошқариб, светофордан қўзғалган вақтида салон ичидаги йўловчи — 2021 йилда туғилган М.Б. орқа чап эшигини ташқарига очиб юборган.

Натижада қизча салондан ташқарига йиқилиб тушган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид