Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасида янги автобус йўналиши ишга туширилди
Автобус «Ўзбекистон меҳмонхонаси» бекати — «Янги Тошкент» бекати йўналишида ҳаракатланади.
12 октябрдан бошлаб, янги 197-сонли автобус йўналиши ишга туширилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан 2025 йил 9 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқ ижроси доирасида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан боғлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг хабар қилишича, автобус «Ўзбекистон меҳмонхонаси» бекати — «Янги Тошкент» бекати йўналишида ҳаракатланади.
Маълумот берилишича. йўналишда ўрта сиғимли замонавий “Ютонг” автобуслари йўловчиларга соат 05:30 – 22:50 га қадар хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
16:28 / 13.06.2026