Жаҳон | 15:20 / 13.10.2025
2830
2 дақиқада ўқилади

Куба Украинадаги урушда Россия томонида иштирок этаётганини рад қилди

Куба ҳукумати фуқароларни Украинага қарши уруш учун фронтга жўнатишга алоқадорлигини рад этди. АҚШ расмийлари кубаликлар Россия томонида курашаётганини ва Ҳавана ўз фуқароларини ҳимоя қила олмаётганини даъво қилмоқда.

Фото: Juancho Torres/Anadolu/picture alliance

Куба АҚШнинг Украинадаги урушга алоқадорлиги ва фуқароларини жангга жўнатгани ҳақидаги айбловларини рад этиб чиқди. «Куба АҚШ маъмурияти томонидан Кубанинг Украинадаги ҳарбий можарода иштирок этгани ҳақидаги сохта айбловларни рад этади», — дейилади мамлакат ТИВ эълон қилган баёнотда.

Хабарда қайд этилишича, 2023 йил сентябридан буён Куба фуқароларининг фронтга жўнатилгани ҳақидаги хабарлар ортидан 26 кубалик ёлланма фаолияти учун 5 йилдан 14 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

«Биз Куба фуқаролари Россиянинг Украинага қарши урушида Россия қўшинлари томонида жанг қилаётгани ҳақидаги маълумотлардан хабардормиз», деди АҚШ Давлат департаменти вакили. Унга кўра, «Куба режими ўз фуқароларини Россия-Украина урушида фойдаланишдан ҳимоя қила олмади».

Аввалроқ, чет эллик аскарларни қуролларини топширишга чақирувчи Украинанинг «Хочу жить» ташаббуси 2023 йил бошидан бери Россия томонидан ёлланган 1000 дан ортиқ кубалик ёлланма аскарлар ҳақида маълумотга эга эканлигини даъво қилган эди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид