Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 81 киши оилавий зўравонлик учун озодликдан маҳрум этилди
2025 йил январ-август ойларида Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 298 нафар шахс судланган ва уларнинг 81 нафари озодликдан маҳрум этилган. Бу кўрсаткич 2024 йил бўйича 472 нафарни ташкил этган бўлиб, шулардан 150 нафари озодликдан маҳрум этилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Қаҳрамон Мирсафоевга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича эса, 2025 йил 8 ойида 7 минг 624 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланган. Бу 2024 йилдаги 16 минг 524 ҳолатга нисбатан бироз камайган бўлса-да, сон жиҳатидан ҳали ҳам юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Айниқса, шундан 6 минг 585 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани, оилавий зўравонлик ҳолатларининг жиддийлигидан далолат беради. Бу рақамлар зўравонликнинг илдизи чуқурроқ эканини, у фақат жазолаш билан эмас, балки профилактик, психологик ва педагогик чора-тадбирлар билан курашишни талаб этишини кўрсатмоқда.
Зўравонлик оқибатлари нафақат статистикада, балки оилаларнинг емирилишида ҳам яққол акс этмоқда. 2025 йил 8 ойи мобайнида оилавий зўравонлик оқибатида фуқаролик ишлари бўйича судларга никоҳни бекор қилиш учун 47 ариза берилган бўлиб, улардан 37 таси қаноатлантирилган. Бу эса, ҳар беш ҳолатдан тўрттасида оиланинг емирилишига олиб келувчи сабаблар рўй берганини англатади.
Маълумотларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) асосида 2025 йилнинг 8 ойида 1 минг 450 нафар шахс судланган. Уларнинг 969 нафари қамоқ жазосига, 481 нафари эса жаримага тортилган. 2024 йилда эса бу кўрсаткич 1 минг 854 нафарни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:09 / 04.12.2025
Қурилишда зилзилабардошлик талаблари бузилса, жавобгарлик оширилади
13:46 / 14.10.2025
Рецепт билан бериладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик кучайтирилади
13:31 / 27.09.2025
“Айбдор шахсларга қатъий жавобгарлик кўрилиши шарт” – Болалар омбудсмани боғча болалари заҳарланиши ҳақида
12:22 / 01.09.2025