Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева ЕТТБ президенти билан учрашди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати ва мамлакат фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари туфайли Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Банк кўмагида ирригация ва «яшил» иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини алоҳида қайд этиш лозим.

"Биз мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартираётган Women in Business ва Youth in Business дастурлари қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни юксак қадрлаймиз", дейди Саида Мирзиёева.

Учрашувда Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилди.
"Ишончим комилки, ЕТТБ билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг равнақига хизмат қилади", деди Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари.


Мавзуга оид
22:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева тунги экорейдда иштирок этди
19:59 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Тошкентда экология бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказди
13:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашди
19:41 / 28.11.2025