Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида янги туризм маскани барпо этилади
Водийни пойтахт билан боғлайдиган Қамчиқ довонининг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади, ва уни Австриянинг Doppelmayr/Garaventa гуруҳи амалга оширади.
Doppelmayr/Garaventa гуруҳи — Австрия ва Швейцарияда ташкил топган, канатли йўллар (ropeways), гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфельга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15,000 дан ортиқ канат йўллари лойиҳалаштирган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Doppelmayr/Garaventa гуруҳи вакиллари – Жоханнес Триебник, Валерий Яшин, Евгений Купринни қабул қилди.

Ўзаро мулоқотда лойиҳанинг аҳамияти ва амалга ошириладиган қурилиш объектлари муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири - Aisha group компанияси раҳбари Жобир Камолиддинов молиялаштирмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026