Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия банклари янги картасиз тўлов тизими устида ишламоқда
Россиянинг "Сбер", "Альфа-банк" ва "Т-Банк" банклари картасиз бўладиган янги тўлов тизимини ишлаб чиқишни бошлади. QR-кодлар, биометрика ва Bluetooth орқали тўловларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган, деб хабар беради РБК.
Фото: Наталья Селиверстова/РИА Новости
Россиянинг Сбербанк, "Альфа-банк" ва "Т-Банк" банклари картасиз бўладиган янги тўлов тизимини ишлаб чиқишни бошлади. Бунинг ўрнига муқобил тўлов усуллари асос бўлади, деб хабар берди РБК 14 октябр, сешанба куни лойиҳада иштирок этаётган банкларга таяниб.
"Т-Банк" асосий экотизим маҳсулотлари директори Сергей Хромовнинг сўзларига кўра, янги тўлов тизими QR-кодлари, биометрика ва Bluetooth орқали тўловларни, шунингдек, «карталарга муқобил бошқа технологиялар»ни қўллаб-қувватлайди. "Сбер"нинг қўшимча қилишича, карталарни чиқариш истисно қилинмаган, аммо айнан улардан бошлашнинг ҳожати йўқ.
Хромов, шунингдек, банклар ҳозирда Россия Федерацияси Марказий банкига тақдим этиш учун янги тўлов тизимининг концепциясини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берди. Кейинчалик, унинг сўзларига кўра, бошқа банклар, финтех-компаниялар, уяли алоқа операторлари ва ритейлерлар ҳам лойиҳага қўшилиши мумкин.
Банклардан биридаги РБК манбаси лойиҳага киритилган сармояни тахминан 10 миллиард рублга баҳолади. Банклар комиссия даромадларининг ортиши ҳисобига бу сумма тезда қопланишини кутмоқда. Шу билан бирга, улар Россиянинг "Мир" карталари оператори - Миллий тўлов карталари тизими билан рақобатлашиш ниятида эмас.