Иқтисодиёт | 12:20 / 15.10.2025
2763
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ Россия иқтисодиётининг 2025 йилги прогнозини яна пасайтирди

Халқаро валюта жамғармаси жорий йилда Россия ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 0,6 фоизгача пасайтирди. Апрел ойида ХВЖ Россия иқтисодиёти 1,5 фоизга ўсишини кутган эди.

Фото: Yuri Gripas / Reuters

14 октябр, сешанба куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Россия иқтисодий ўсиши прогнозини сезиларли даражада пасайтирди. Янги ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 0,6 фоизга ўсади. Бу ХВЖнинг июл ойидаги прогнозидан 0,3 фоизга, апрел ойидаги ҳисоботидан эса 0,9 фоизга камдир.

ХВЖ маълумотларига кўра, Россия иқтисодиёти 2025 йилнинг тўртинчи чорагида йиллик 0,5 фоизга қисқара бошлайди, ўсиш 2026 йилда 1 фоизга қайтади.

Шу билан бирга, ХВЖ Германия ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 0,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда, бу июл ойида кутилганидан 0,1 фоизга юқори. Германия ҳукумати бу йил ҳам худди шундай иқтисодий ўсиш суръатларини кутмоқда.

Шу билан бирга, ХВЖ 2026 йилда Германия ялпи ички маҳсулоти 0,9 фоизга ўсишини кутмоқда. Бу прогноз Берлиннинг 1,3 фоизлик ўсиш прогнозидан сезиларли даражада пессимистик.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид