Ўзбекистон | 11:00 / 16.10.2025
954
1 дақиқада ўқилади

2026 йилдан яроқлилик муддати ўтган товарларнинг савдоси чекланади

Ўзбекистонда жорий этилаётган рақамли маркировкалаш тизими юқори ликвидли маҳсулотлар муомаласининг шаффофлигини оширишга хизмат қилади. 

Фото: iStock

2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировкалаш яроқлилик муддати ўтган товарлар реализациясини чеклайди

Мажбурий рақамли маркировкага тегишли маҳсулотлар:

🔵алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
🔵пиво маҳсулотлари;
🔵маиший техникалар;
🔵дори воситалари ва тиббий буюмлар;
🔵сув ва салқин ичимликлар.

Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар маҳсулот ҳақидаги маълумотларни “Асл белгиси” АИСга киритиб, Data Matrix коди орқали рақамли маркировка қўллайди.

Савдо вақтида 2D сканер орқали код текширилади. Агар яроқлилик муддати ўтган бўлса, чек шаклланмайди ва реализация автоматик тўхтатилади. Бундай товарлар тизимда яроқсиз деб белгиланади ва белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид