Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ раиси Гуржистонда митингда қатнашгани учун жаримага тортилди
Гуржистон Ички ишлар вазирлиги ЕХҲТ раиси Элина Валтоненни Тбилисидаги парламент биноси олдидаги намойишда қатнашгани учун 5000 лари жаримага тортди. Гуржистон Ташқи ишлар вазирлиги ЕХҲТ котибиятига баёнот юборди.
Фото: Vesa Moilanen/Lehtikuva/picture alliance
Гуржистон Ички ишлар вазирлиги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) раиси, Финландия ташқи ишлар вазири Элина Валтоненни 5000 лари (тахминан 1580 евро) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда 16 октябр, пайшанба куни Гуржистоннинг Биринчи канали мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди. Сиёсатчи «Руставели проспектида [йўлни] ноқонуний равишда тўсиб қўйгани учун» жаримага тортилди», — дейилади баёнотда.
Валтонен 14 октябр куни Гуржистон парламенти олдидаги норозилик намойишида қатнашди. У ерда у «мамлакатидаги репрессив йўлдан хавотирда бўлган» намойишчиларни қўллаб-қувватлаган видеомурожаатни ёзди ва ижтимоий тармоқларда эълон қилди. «Улар демократия, сўз эркинлиги ва асосий инсон ҳуқуқларига тўла ҳақли. Биз уларни қўллаб-қувватлаш учун шу ердамиз», — дея таъкидлади ЕХҲТ раиси.
Жарима чиқаришдан аввал Гуржистон Ташқи ишлар вазирлиги ЕХҲТ котибиятига норозилик нотаси юборган. Унда айтилишича, Валтонен ўзининг расмий ташрифи дастуридан четга чиқиб, кичик фаоллар гуруҳига қўшилган ва «ҳақиқатни акс эттирмаган» очиқ баёнот билан чиққан. Гуржистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ЕХҲТ раиси шу орқали «халқаро ҳамжамиятни Гуржистондаги вазият юзасидан чалғитмоқчи бўлган», деб хабар бермоқда маҳаллий Биринчи канал.
Мавзуга оид
11:03 / 02.12.2025
ОАВ: Гуржистон намойишларни тарқатишда кимёвий модда қўллаган бўлиши мумкин
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
13:07 / 07.11.2025