Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лувр музейида мисли кўрилмаган ўғрилик содир этилди
Ўғирлик етти дақиқа ичида амалга оширилган. Талончилар музейга автокран нарвони ёрдамида ойнани кесиб киришган ва воқеа жойини скутерларда тарк этишган.
Фото: Getty Images
Париждаги Лувр музейидан саккизта қимматбаҳо экспонат ўғрилаб кетилди. Бу ҳақда Parisien нашри маълум қилди.
Франция маданият вазирлигининг билдиришича, музейдан Голландия қироличаси Гортензия де Богарне ва кейинчалик француз қироличаси Мария Амалияга тегишли бўлган тиллақош, маржон ва сирғалар, француз императрицаси Мария-Луизага тегишли бўлган зумрад маржон ва сирғалар ўғрилаб кетилган.
"Ўғрилик етти дақиқа ичида амалга оширилган", - деб ёзади газета.
Нашрнинг ёзишича, музей яқинидан императрица Евгения де Монтихога тегишли бўлган тож синган ҳолатда топилган.
Франция ички ишлар вазири Лоран Нуниеснинг айтишича, талончилар Луврга автокран нарвони ёрдамида ойнани кесиб киришган ва ўғирликдан сўнг скутерларда воқеа жойини тарк этишган. Маълумотларга кўра, жиноятчилар гуруҳи тўрт кишидан иборат бўлган ва Нуниес улар чет элликлар бўлиши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
15:46 / 09.12.2025
Луврда меҳнат шароитларининг ёмонлашувига қарши иш ташлаш ўтказилади
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
09:47 / 31.10.2025
Луврдаги ўғрилик бўйича яна беш гумондор қўлга олинди
16:17 / 26.10.2025