Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:31 / 20.10.2025
1964
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳар учта корхонадан биттаси савдода фаолият юритади
2025 йилнинг 1 октябр ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 460,3 мингтани ташкил этган.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан 390,3 мингтаси ёки 84,8 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- савдо соҳасида – 149 470 та (32,5 фоиз);
- саноат соҳасида – 57 799 та (12,6 фоиз);
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 33 223 та (7,2 фоиз);
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 29 325 та (6,4 фоиз);
- қурилиш соҳасида – 29 185 та (6,3 фоиз);
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 16 816 та (3,6 фоиз);
- ахборот ва алоқа соҳасида – 11 241 та (2,4 фоиз);
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 13 161 та (2,9 фоиз);
- бошқа соҳаларда – 120 109 та (26,1 фоиз).
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш