Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходимлари солиқдан энг кўп қарздор корхоналар маълум бўлди
Корхона ва ташкилотлар ходимларининг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарзи 831,5 млрд сўмдан ошган.
Фото: Shutterstock
16 октябр куни жорий йил учун ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати тугади. Солиқ қўмитаси ходимлари ушбу солиқ турларидан энг кўп қарздор корхоналарни маълум қилди.
Таъкидланишича, корхоналар ходимларининг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарзи 831,5 млрд сўмдан ошган.
Энг кўп қарздорлик «Темирйўлларинфратузилма» АЖ (4 млрд сўм), «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (3,3 млрд сўм) ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (3,3 млрд сўм) ходимларида қайд этилган.
Солиқ қўмитаси берган маълумотга кўра, 173391 та ташкилотнинг 747940 ходимида 882939 солиқ объекти бўйича 831,5 млрд сўм (ер солиғи - 501,2 млрд сўм, мол-мулк солиғи - 330,3 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.
Шундан:
- 150,8 млрд сўм – бюджет ташкилотлари ходимлари;
- 35,8 млрд сўм – нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
- 644,9 млрд сўм – тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.
Тижорат ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги (соҳалар кесимида):
- саноат соҳасидаги 20,8 мингта ташкилотда ишловчи 130,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 140,7 млрд сўм;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 50,9 мингта ташкилотда ишловчи 88,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 138,6 млрд сўм;
- савдо соҳасидаги 41,3 мингта ташкилотда ишловчи 71,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 116 млрд сўм;
- қурилиш соҳасидаги 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 58,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 90,3 млрд сўм;
- ташиш ва сақлаш соҳасидаги 5,4 мингта ташкилотда ишловчи 33,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 30,6 млрд сўм;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 9,2 мингта ташкилотда ишловчи 16,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 28,5 млрд сўм;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4,3 мингта ташкилотда ишловчи 10,4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 11,7 млрд сўм;
- ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,2 мингта ташкилотда ишловчи 9,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 8,7 млрд сўм;
- бошқа фаолият турлари соҳасидаги 16,8 мингта ташкилотда ишловчи 65,4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 79,8 млрд сўм.
Мавзуга оид
19:37 / 23.10.2025
Бир ойда 936 та корхона 178,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланди
22:29 / 17.10.2025
Қозоғистонда бадавлат одамларнинг мулки оширилган ставкада солиққа тортилади
18:53 / 16.10.2025
Ўзбекистон ҳукуматининг «махфий қарори» Қозоғистон цементига кескин зарба бўлди – QazCem раҳбари
17:19 / 16.10.2025