Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиллачилик кластерлари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади
Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар пиллачилик ва ипакчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор солиқ имтиёзлари жорий этилади.
Хусусан, ушбу давр мобайнида пиллачилик кластерларининг пилла етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлари мол-мулк солиғидан, шунингдек улар эгаллаган ер участкалари ер солиғидан озод қилинади.
Шунингдек, ипакчилик фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 70 фоизини ташкил этган ипакчилик корхоналари учун фойда солиғи 2 фоиз миқдорида белгиланади.
Бундан ташқари, ипак мато ва ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада белгиланиши назарда тутилган.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар ипак қурти уруғларини тайёрлаш ва қуртхоналарда пилла етиштириш бўйича мавсумий ишларга жалб қилинган аҳолининг ушбу фаолиятдан олган даромади даромад солиғи ва ижтимоий солиқнинг солиққа тортиш объекти сифатида ҳисобланмайди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.05.2026
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди
09:45 / 12.05.2026
“Ипак қурти боқишнинг гашти бор” – фарғоналик пиллачи
15:41 / 23.02.2026
Ер унумдорлигига қараб ер солиғи ҳисобланиши тартиби ўзгаради
17:54 / 17.02.2026