Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:44 / 21.10.2025
3914
1 дақиқада ўқилади
Аҳмад Дониш кўчасида учта автомашина ЙТҲга учради
Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 20 октябр куни соат 19:50 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида Cobalt, Nexia-3, Lacetti русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига ҳамда Lacetti русумли автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш