Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда илк бор аёл киши бош вазир бўлди
Япония парламенти Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари Санаэ Такаичини Япония Инновация партияси билан коалиция тузилгач, бош вазир лавозимига тасдиқлади. Ўзининг ўта консерватив қарашлари билан танилган Такаичи бу лавозимни эгаллаган биринчи аёлдир.
ЛДП ва Япония Инновация партияси 20 октябр, душанба куни коалиция ҳақида эълон қилди.
«Японияни биргаликда олдинга ҳаракатлантирамиз», деди Инновация партияси ҳамраиси Ҳирофуми Йосимура ЛДП билан ҳамкорлигини эълон қилар экан.
Бунгача ЛДП 26 йил давомида «Комэйто» буддист партияси билан биргаликда ҳукмронлик қилган. Бироқ, мўътадилроқ номзод эмас, балки Санаэ Такаичи ЛДП раиси этиб сайланганидан кейин «Комэйто» ҳукумат таркибидан чиқди.
ЛДП раҳбариятига сайловлар ва янги коалиция эълон қилиниши ўртасидаги икки ҳафта давомида Такаичи Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўладими ёки йўқми, номаълум эди. Инновация партияси билан иттифоқ унинг ғалабасини таъминлади.
Бироқ янги коалицияга кўпчилик ўринни қўлга киритиш учун парламентда икки ўрин камлик қиляпти, шунинг учун ҳукумат иши қийинлашиши мумкин.
Инновация партияси аъзолари дастлаб янги ҳукумат таркибига қўшилмайди, деб хабар қилмоқда Kyodo агентлиги манбаларга таяниб.
Такаичи Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг шогирди ва Маргарет Тэтчернинг мухлисидир.
Associated Press агентлигининг қайд этишича, кўплаб аёллар унинг бош вазир этиб тайинланишини патриархал меъёрлар ҳамон ҳукм сураётган Японияда гендер тенглиги борасидаги тараққиёт белгиси деб ҳисобламаяпти.
Мисол учун, Такаичи аёлларга никоҳдан кейин ўз фамилиясини сақлаб қолишга рухсат беришга қаршидир (Япония қонунчилигига кўра, эр-хотин бир фамилияга эга бўлиши керак). Шунингдек, аёлларнинг Хризантема тахтининг ворислиги қаторига киритилишига қарши.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026