Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС яна икки гаровга олинган шахснинг жасадини Исроилга қайтарди
ҲАМАС жангчилари Исроилга гаровга олинган яна икки кишининг жасадини топширди. Уларнинг шахси Тел-Авивда қариндошлари иштирокида аниқланган. ҲАМАС гаровга олган яна 13 кишининг жасади Ғазо секторида қолмоқда.
ҲАМАС гуруҳи Исроилга гаровга олинган яна икки кишининг жасадини топширди. Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) 21 октябр, сешанба куни кечқурун: «Исроил ҳарбий кучлари ҳамроҳлигида ҳалок бўлган гаровга олинганларнинг жасадлари бўлган иккита тобут яқинда Исроил чегарасини кесиб ўтди», деб хабар берди.
Кейинроқ бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг идораси жасадлар 85 ёшли Аре Залманович ва яна бир гаровга олинган шахс экани аниқланганини, уларнинг оиласи ҳали унинг исмини чоп этишга рухсат бермаганини маълум қилди. Залманович 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС ҳаракати ҳужуми пайтида уйидан ўғирлаб кетилган ва 2023 йил 17 ноябрда асирликда вафот этган, деб ёзади The Times of Israel суд-тиббий экспертиза натижаларига таяниб.
ҲАМАСда 13 нафар гаровга олинган шахснинг жасади қолмоқда. 10 октябр куни ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан бери жами 15 та жасад қайтарилди. Жангчилар гаровга олинганларнинг қолдиқлари Ғазо секторидаги бинолар ва туннеллар вайроналари остида кўмилгани ва уларни қайта олиб ўтиш учун «махсус техника» зарурлигини билдирмоқда.
Исроил армияси Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларини тўхтатган ўт очишни тўхтатиш келишувига кўра, ҲАМАС 13 октябргача тирик қолган 20 нафар гаровга олинганни ва уч кун ичида барча ҳалок бўлган 28 нафар гаровга олинганнинг жасадини қайтариши керак эди. Фақат биринчи талаб тўлиқ қондирилди.
Мавзуга оид
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
09:20 / 08.06.2026