Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш институти ташкил этилади
Тошкентда сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш соҳасини ривожлантириш мақсадида янги илмий институт ташкил этилди.
2025 йил 20 октябрдаги президент қарорига мувофиқ, Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, институтининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини амалиётга жорий этиш;
- лицензия талабларига мувофиқ шаҳарсозлик соҳасида лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш;
- илмий ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш.
Институт ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида фаолият юритади ва кенгашлар назорати остида бўлади. Шунингдек, институтига илмий унвонлар ва даражалар берувчи кенгашлар тузиш ҳамда докторант ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш ҳуқуқи берилди.
Мавзуга оид
13:22 / 10.03.2026
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
15:17 / 08.12.2025
Ўзбекистонда АЭС учун зилзилабардошлик меъёрлари тасдиқланади
18:58 / 22.11.2025