Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: ташландиқ тадқиқот станциясини “эгаллаган” оқ айиқлар
Чукотка яқинидаги Колючин оролида жойлашган ташландиқ илмий станцияни оқ айиқлар эгаллаб олди. Ҳатто одамлар учун қурилган уйларга ҳам жойлашган.
Колючин оролидаги бўш турган тадқиқот станцияси 1990-йилларда, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин, иш фаолиятини тўхтатган эди.
Жонзотларни рус фотографи Вадим Махоров «Профессор Хромов» кемасида Врангел оролига йўл олар экан, дрон ёрдамида тасвирга олган. Унинг айтишича, суратга олиш пайтида айиқлардан тахминан бир километр масофада бўлган.
Махоров таъкидлашича, оқ айиқларнинг ташландиқ уйлар ва станцияларга жойлашиши ноёб ҳолат эмас: эшиклари очиқ қолган ҳар қандай қутб базаси ёки бинода вақтинча “уй” қилиб яшаши мумкин.








Мавзуга оид
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
11:02 / 25.11.2025
Тошкент ҳавоси доимий онлайн назорат қилинади: 347 та станция ягона тизимга уланади
08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди
13:13 / 17.03.2025