Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Ўзбекистонда йирик насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказади
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг Grupo Enhol компанияси бош директори Роберто Сабалс билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида Enhol компанияси иштирокида Қорақалпоғистонда қуёш ва шамол электр станцияларини бунёд этиш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Enhol компанияси бош директори Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Хусусан, испан компанияси Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш бўйича янги лойиҳаларни тақдим этди. Улар насос станцияларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг камида 50 фоизини қоплай олади.
Қайд этилишича, Enhol компанияси билан ҳамкорлик Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш, Испаниянинг ушбу соҳадаги илғор технологияларини жорий этишни жадаллаштириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш бўйича миллий мақсадларга эришишга катта ҳисса қўшади.
Мавзуга оид
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
11:02 / 25.11.2025
Тошкент ҳавоси доимий онлайн назорат қилинади: 347 та станция ягона тизимга уланади
07:36 / 23.10.2025
Фото: ташландиқ тадқиқот станциясини “эгаллаган” оқ айиқлар
08:24 / 26.03.2025