Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди
Shanghai Electric компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи рақамли қурилмаси бўлган 220 кВ кучланишли "Зафаробод" рақамли подстанциясининг қурилиши муваффақиятли якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Фото: Mariusz Kapala/ Polska Press
Полшанинг Strefa Biznesu ва PAP электрон порталларида "Энергетика тизимини рақамлаштириш: Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши муваффақиятли якунланди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
"Shanghai Electric компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи рақамли қурилмаси бўлган 220 кВ кучланишли "Зафаробод" рақамли подстанциясининг қурилиши муваффақиятли якунланиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу замонавий подстанция Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, қарийб 75 минг квадрат метр майдонни эгаллайди ва Ўзбекистон шарқида энергия таъминотини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган", – деб таъкидланган нашрларда
Қайд этилишича, "Зафаробод" рақамли подстанцияси тўлиқ ишга тушгач, ҳудудий электр тармоқларини мустаҳкамлаш ва мамлакатда энергия тақсимотини яхшилашда муҳим рол ўйнайди. 400 мегаватт қувватга эга янги иншоот Жиззах вилоятини электр энергияси билан таъминлашни самарали икки баробарга оширади, яқин атрофдаги саноат корхоналари ва аҳоли турар жойларини барқарор энергия билан таъминлайди.
Подстанция Shanghai Electric компанияси томонидан ишлаб чиқилган 250 МВА қувватга эга иккита автотрансформатор билан жиҳозланган. Улар Жиззах вилоятини ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлашни кафолатлайди, шунингдек, бу жадал ривожланаётган ҳудуднинг тобора ортиб бораётган талабини қондиради.
"Зафарободдаги энг муҳим ва инновацион сармоя концепцияси подстанциянинг самарадорлиги ва хавфсизлигини сезиларли даражада оширадиган тўлиқ рақамли тизимни жорий этиш ҳисобланади. Подстанция замонавий мониторинг ва маълумотларни йиғиш тизимлари билан ҳам жиҳозланган бўлиб, бу жойларда техник хизмат кўрсатувчи ходимларга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва иш хавфсизлигини оширади", – деб ёзган Полша ОАВ.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ собиқ президенти Жо Байденда саратон касаллиги аниқланди
Жаҳон | 08:24
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
Мавзуга оид

13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

11:55 / 28.04.2025
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

12:07 / 08.04.2025