Туризм | 09:31 / 23.10.2025
2680
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон туризм брендининг Россиядаги элчиси тайинланди

Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси директори Ирина Лизунова Ўзбекистон туризм брендининг Россия Федерациясидаги элчиси сифатида тасдиқланди. Кутубхонада ўтган тантанали маросимда унга махсус сертификат топширилди.

Фото: "Дунё" АА

Таъкидланишича, Новосибирск вакилига бундай унвон биринчи марта берилмоқда. Лизунова Ўзбекистон билан Сибир пойтахти ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда

Шу билан бирга, у новосибирскликларни мамлакат ўзига хос маданияти, тарихи, илм-фани ҳамда бугунги ривожланиш жараёнлари, жумладан туризм соҳасидаги ютуқлар билан таништириш бўйича фаол иш олиб боришини маълум қилди.

Тантанали маросимда берилган маълумотларга кўра, Лизунова учун мазкур унвон нафақат ишонч, балки юксак масъулият ҳисобланади; у “Янги Ўзбекистон” ютуқларини Россия миқёсида кенг тарғиб этишга бел боғлаганини қайд этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид