Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наркокартеллар шарбат ва зираворларга кокаин қўшишни бошлади
Улар Европага гиёҳвандлик моддаларни етказишнинг янги йўлларини ўйлаб топди.
Европа наркокартеллари кокаинни ташишнинг янги усулларини ўйлаб топди - энди уни ҳатто мева шарбати ва зираворлар ичига яширмоқда. Бу ҳақда Германия Федерал жиноий идораси раҳбари Ҳолгер Мюнх уюшган жиноятчилик фаолияти бўйича янги ҳисоботни тақдим этар экан, айтиб ўтди.
Очиқ денгизда юкларни етказиб беришнинг анъанавий схемаларидан ташқари, контрабандачилар гиёҳванд моддаларни сув остида етказиб бериш учун мини сувости кемалари, тезкор шиширилган қайиқлар ва ҳатто махсус капсулалардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.
«Сўнгги йилларда биз, шунингдек, уюшган жиноий гуруҳлар томонидан Жанубий Америкадан Европага юбориладиган зираворлар, мева шарбатлари ёки пластмасса каби экспорт товарларига кокаин қўшиш учун кимёвий жараёнлардан фойдаланиш тенденциясини кузатмоқдамиз», деб тушунтирди Мюнх.
Кокаин шундай аралаштириладики, уни порт ёки аэропортлардаги текширувда аниқлаб бўлмайди. Кейин, Мюнх сўзларига кўра, у саноат зоналарида жойлашган ноқонуний лабораторияларда ажратиб олинади.
Қайд қилинишича, сўнгги йилларда контрабанданинг асосий йўналишлари Белгия ва Нидерландиядан Испания ва Францияга кўчган.
Мавзуга оид
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026