Жамият | 12:59 / 26.10.2025
7372
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева каштачилик мактаби очилишида қатнашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Сузук ота ҳунармандлар маҳалласида очилган каштачилик мактаб-устахонасини бориб кўрди.

«Кеча Тошкентдаги Сузук ота ҳунармандлар маҳалласида Мадина Қосимбоеванинг каштачилик мактаб-устахонаси очилди. Бу ижодий макон ўқув маркази, устахона ва галереяни ўз ичига олган.

Мактаб учун ер қадимий каштачилик анъаналарини сақлаб қолиш, қизларга ўқиш, ижод қилиш, илҳомланиш ва мустақил бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан ажратилган эди.

Ўз истеъдоди ва санъатга садоқати туфайли Тошкент сўзанадўзлик мактабига янги ҳаёт бахш этган Мадина Қосимбоевага алоҳида миннатдорчилик билдираман», дея ёзган у телеграм-каналида.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид