Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея ва Словакияга иш ваъдаси — Наманганда икки фирибгарлик фош этилди
Наманганда ишга жойлаштириб бериш баҳонасида пул ундиришга уриниш бўйича икки ҳолат фош этилди: хусусий бандлик агентлигига алоқадор норасмий ходим ва туристик фирма раҳбари тезкор тадбир пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Наманганда ишга жойлаштириш номи билан амалга оширилган икки фирибгарлик эпизоди аниқланди.
1-эпизод (Жанубий Корея):
Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи тўрт фуқаронинг ишончига кириб, “танишлари орқали” уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
2-эпизод (Словакия):
Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари ўз ҳамшаҳарини “мансабдор танишлари орқали” Словакияга ишга жойлаштириш эвазига 40 млн сўм талаб қилган. У виза чиқариб бериш баҳонасида 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўм ни қабул қилаётганда ушланган. Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судланган бўлса-да, хулоса чиқармаган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026