Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони юқори тезликдаги темирйўл бўйича йирик лойиҳани эълон қилди
Саудия Арабистони Қизил денгиз билан Форс кўрфазини боғлайдиган, қиймати етти миллиард долларга тенг юқори тезликдаги темирйўл лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу подшоҳликнинг энг йирик шаҳарларини ўзаро улаш ва Арабистон яриморолида транспорт ҳамда савдо келажагини қайта тасаввур этишга қаратилган ташаббусдир.
Фото: SAR
«Қуруқлик кўприги» (Land Bridge) номли лойиҳа — уни аллақачон «чўл мўъжизаси» деб аташмоқда — деярли 1500 километр узунликдаги темирйўл орқали Қизил денгиздаги Жиддани Форс кўрфазидаги Даммам билан, Ар-Риёд орқали боғлайди.
Лойиҳа якунлангач, Ар-Риёд–Жидда йўналишида йўл вақти автомобилда тахминан 12 соатдан поездда тўрт соатдан кам муддатгача қисқаради.
Янги лойиҳа мамлакат темирйўл тармоғини 5300 километрдан 8000 километрдан ортиққа кенгайтиришни кўзлайди. Бу подшоҳликка Форс кўрфази мамлакатлари ва араб минтақалари учун муҳим логистика ва транспорт узелига айланиш имконини беради.
Саудия Темирйўл компанияси (SAR) юк ва йўловчи станциялардан иборат тармоқ барпо этишни режалаштирмоқда. У подшоҳ Абдуллоҳ портини йирик саноат шаҳарлари, жумладан Янбу билан боғлайди. Модернизация дастури доирасида SAR соатига 200 километргача тезликка чиқишга қодир 15 та янги поездга буюртма берди.
Мавзуга оид
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
12:55 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
19:00 / 29.11.2025