Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқ сув таъминотининг янги тарифлари эълон қилинди
Иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар 12 ноябрдан бошлаб жорий этилади.
Тошкент шаҳрига марказлашган иссиқлик таъминоти хизмати кўрсатувчи Veolia Energy Таshkent компанияси иссиқ сув ва иссиқлик таъминотининг янги тарифларини эълон қилди.
12 ноябрдан бошлаб иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун қуйидаги тарифлар жорий этилади:
- Марказий иситиш — 1 м² иситиш майдони/кун учун 241,44 сўм;
- Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз) — 1 одам/ой учун 52 303,39 сўм;
- Иссиқ сув (умумий душ билан жиҳозланган ётоқхоналарда) — 1 одам/ой учун 38 908,16 сўм;
- Иссиқ сув (ҳисоблагич бўлганда) — 1 м³ учун 8 928,67 сўм.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Veolia Energy Таshkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун 15 фоизга оширилган янги тарифлар тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026