Иқтисодиёт | 10:28 / 29.10.2025
1640
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Тошкентда кабел саноатига инвестиция киритади

Ўзбекистон делегациясининг 27–28 октябр кунлари Эр-Риёдга ишчи ташрифи якунида Riyadh Cables Group билан Тошкент шаҳрида юқори волтли кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага доир битим имзоланди. Лойиҳа қиймати — 122 млн доллар, йиллик қувват — 24 минг тонна, яратиладиган иш ўрни — 340 та.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги делегация Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид Ал-Фалих ҳамда қиролликнинг йирик компаниялари билан саноат, энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва меҳнат миграциясида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Кабел саноати бўйича қўшма лойиҳа: Тошкентда юқори волтли кабел ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади (122 млн доллар, 24 минг т/йил, 340 иш ўрни).

Шунингдек, амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди: энергетика, сув таъминоти, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмага оид 20 дан ортиқ қўшма лойиҳа пакетига киритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид