Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг томини ўзлаштирган шахс жазоланди
У уйнинг шифтини бузиб, томга чиқиш йўлини қурган ва том қисмини хоналарга бўлиб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантирмоқчи бўлган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Ангрен шаҳри «Янгиобод» қўрғони ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйларнинг бирида уй-жойдан фойдаланиш тартибларига зид бўлган ҳолат аниқланди.
Жумладан, кўп қаватли уйнинг шифти бузилиб, юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказилган ҳолда зина ўрнатилгани, ушбу зина орқали том қисмига чиқиш йўли қурилгани, шунингдек, том қисми хоналарга бўлиниб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантириш ишлари амалга оширилаётгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан инспекция ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026