Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Журналистларда қолдирилган бино” — пойтахтдаги “Матбуот уйи” таъмирланмоқда
Президентнинг тегишли қарори билан “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган. Қарорга кўра, бино ЎзА ихтиёрида бўлади ва у ҳозирда қад ростлаётган медиа шаҳарчанинг бир қисмига айланади.
Ҳозирда “Матбуот уйи” манзилида замонавий медиа шаҳарча барпо этилмоқда. Унинг бино-иншоотлари тўлиқ таъмирланиши кўзда тутилган.
Мажмуада журналистлар учун катта ва кичик мажлислар заллари, спорт зали, тўлиқ жиҳозланган, бир неча студиялардан иборат алоҳида медиа марказ тақдим этилади. Шунингдек, ҳудудда тирбандликлар олдини олиш учун ерости автотураргоҳи ҳам ташкил этилмоқда.
“Матбуот уйи” 2018 йил баҳорида 18,7 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга чиқарилганди. Бироқ кейинроқ лот аукциондан олиб ташлангади.
2021 йил августда Бухоро ва Нуронийлар кўчасидаги бино хусусийлаштириш доирасида савдога чиқариладиган 12 та давлат активлари рўйхатига киритилди. Кўп ўтмай объект савдодан олиниб, ЎзА балансига ўтказилди.
2023 йил ноябрда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Матбуот уйи” мажмуасининг реконструкцияси ва унга туташ ҳудудда “Медиа шаҳарча” қуриш бўйича тендер натижаларини эълон қилди. Тендерда “Янги Замон бино” компанияси 98,8 миллиард сўмлик таклиф билан ғолиб чиқди.
2025 йил апрелида “Матбуот уйи” биноси хусусий инвесторга бериб юборилгани тўғрисида хабарлар чиқди. Давлат активларини бошқариш агентлиги эса бу хабарларни рад этганди.
Мавзуга оид
07:25
Дунёдаги 2,75 миллиард бино учун биринчи юқори аниқликдаги 3D-харита яратилди
07:33 / 28.11.2025
Канадада янги рекорд: Pinnacle SkyTower мамлакатдаги энг баланд бинога айланди
07:38 / 13.10.2025
2025 йилнинг энг яхши осмонўпар биноси эълон қилинди
07:39 / 02.10.2025