Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Словакия президенти Пeтер Пеллегрини 29 октябр куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Самарқандда олий даражадаги музокаралар ва ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши режалаштирилган.
Фото: ЎзА
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири А.Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф дастури доирасида Самарқанд шаҳрида юқори даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама этилади.

Шунингдек, Пeтер Пеллегрини Самарқандда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессияси тадбирларида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Ташриф икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.


Мавзуга оид
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026
ЕИ Венгрия ва Словакияга нефт етказиб беришда таҳдид кўрмаяпти
15:44 / 24.02.2026