Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли уйларни таъмирлашга чорак триллионга яқин сўм ажратилди
Республика бўйича 9 812 та кўп квартирали уйда том, ертўла, фасад, кириш йўлаклари ва ички муҳандислик тармоқлари таъмирланмоқда. 244 млрд сўмлик ишлар доирасида энергия самарадорлиги оширилиб, 20 млн кВт·соат электр ва 2,8 млн м³ газ тежалиши кутилмоқда.
Фото: Kun.uz
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида мамлакат бўйлаб 9 812 та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, молиялаштириш ҳажми 244 млрд сўмни ташкил этди. Уйларнинг томи, ертўласи, фасади, кириш йўлаклари ҳамда ички муҳандислик тармоқлари янгиланди.
Энергия тежамкор инфратузилма жорий этилмоқда: 1,5 мингта кодли темир эшик ўрнатилди, 14,6 минг кв.м ойнаванд фрамуга янгиланди ва 70 мингга яқин энергия тежамкор чироқ қўйилди. Давлат дастурлари ва маҳаллий бюджетлар ҳисобига қўшимча 4 мингдан ортиқ уйда ҳам таъмир ишлари амалга оширилди.
Мавсумни барқарор ўтказиш учун 207 минг кв.м шифер, 36 минг дона задвижка ва вентил, 145 минг погон-метр турли қувурлар, 379 тонна қум-туз аралашмаси ҳамда бошқа зарур жиҳозлар захираси шакллантирилди. Лифт хўжалигини янгилаш доирасида 505 та лифтни алмаштириш режалаштирилган: ҳозирга қадар 301 таси ўрнатилди, яна 108 тасида ишлар давом этмоқда.
Кўп квартирали уйларда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатиш йўлга қўйилган. Ҳукумат қарори ижроси доирасида 195 минг кв.м фасад базалт изоляция материали билан қопланди. Ушбу чора-тадбирлар ҳисобига 20 млн кВт·соат электр энергияси ва 2,8 млн м³ табиий газ тежалиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 14.10.2025
«Қувват етарли бўлмаса, уланиш имконияти йўқ» – Қурилиш вазирлиги
09:01 / 17.06.2025
Кўп қаватли уйларда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
10:45 / 23.08.2024