Унда, Бухоро шаҳар Абай кўчасида жойлашган «Э.Н.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан хизмат кўрсатаётган кўп қаватли турар жойларда ўрнатилган сув насослари ва электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 315 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.











