Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
Учиб келиш зали ёнидаги автотураргоҳ асфалтланяпти. Аммо ҳудудда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаган. “Uzbekistan Airports” ноқулайлик учун узр сўраб, бу муаммо бартараф этилаётганини маълум қилди. Таъмирлаш ишлари 3 кун давом этади, шу боисдан шаҳарга чиқиш йўли такси йўлагининг ортига кўчирилган.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида йўл қопламаси қўпориб олиниб, таъмирланаётгани, аммо жараёнда хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаётгани хабар қилинди. Таҳририятга келиб тушган суратларда ҳақиқатан ҳам ҳудуд махсус тўсиқлар билан ўраб олинмагани кўринади.
“Келаётган чет эллик меҳмонлар ва юртдошларимизнинг чиқиш йўлаги умуман ўралмаган ва чангдан ҳимоя қилинмаган. Ҳамма ёқ чанг-тўзон. Кутаётган одамлар ва меҳмонлар чанг ичида турибди. Аэропорт ходимлари эса бу ҳолатга жимгина қараб ўтиришибди. Аэропорт маъмурияти “сизнинг шикоятингизга 15 кун ичида жавоб берамиз” деб, гапни қисқа қилиб қўйишди. Тартиб умуман йўқ”, – дейилади мурожаатда.
Ҳолат юзасидан “Uzbekistan Airports” АЖнинг Kun.uz’га маълум қилишича, аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги автотураргоҳда йўл қопламасида ҳақиқатан ҳам таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу муносабат билан шаҳарга чиқаётган йўловчилар учун чиқиш йўли чап томонга, яъни такси йўлагининг ортига кўчирилган.
“Кутиб олувчилар залига кириш шаҳар тарафдан амалга оширилади. Автотураргоҳ ҳудудидаги таъмирлаш ишлари уч кун ичида якунланиши кутилмоқда. “Uzbekistan Airports” ва “Тошкент” аэропорти номидан вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилар ва кутиб олувчилардан узр сўраймиз”,– дейилади изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортининг реконструкцияси доирасида янги учиб кетиш зали очилганди. Унинг сўнгги босқичи шу йил сентябрь ойида бошланиши режа қилинган, жараён 2025 йилнинг сўнгигача давом этади. Ишлар якунига етказилгач, ўтказиш имконияти йилига 13 миллион йўловчига етказилади.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда “Ёшлар овози – Bo‘zatov FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:30
-
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди
Жаҳон | 13:24
-
ХЖС Нетаняҳу ва Галлантни ҳибсга олишга ордер берган судяларга қарши АҚШ санкцияларини қоралади
Жаҳон | 13:22
-
Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади
Ўзбекистон | 13:14
Мавзуга оид

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди

08:11 / 22.01.2025
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида автомобил ёниб кетди

19:59 / 18.12.2024