Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш цехи фош этилди
ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси Наманган шаҳрида ноқонуний дори айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди. Биологик фаол қўшимча ишлаб чиқаришга рухсатга эга МЧЖ санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда 9 турдаги қалбаки дори тайёрлаб келгани аниқланди.
Фото: Видеодан кадр
Наманган шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли цех кўздан кечирилди. Текширувда корхона белгиланган тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузган ҳолда, номларини ўзгартириб, 9 турдаги контрафакт дори воситаларини қўлбола усулда тайёрлаб келгани аниқланди.
Жойдан умумий қиймати тахминан 30 млрд сўмга тенг товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди: 1,2 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги 9 турдаги 138 031 қути дори ва БФҚ, 1,8 млрд сўмлик прекурсорлар, 3,4 млрд сўмлик флакон, қопқоқ, қути ва этикеткалар, шунингдек 18 млрд сўмлик 14 номдаги ускуна ҳамда 5,6 млрд сўмлик 23 дона махсус идиш.
Маълумотларга кўра, қалбаки дори воситалари Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларга етказиб бериб келинган. Ҳозирда экспертиза тайинланган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
11:10 / 16.01.2026
Наманганда тезкор тадбирларда қарийб 21 кг “гашиш” муомаладан олинди
08:27 / 25.12.2025