Ўзбекистон | 09:16 / 31.10.2025
3251
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди

30 октябр куни соат 12:45 ларда Яшнобод туманидаги КҲАЙ кўчасида («эски ТошМИ» қаршисида) Mercedes-Benz ва тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Икки нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, КҲАЙ кўчасида 2024 йил 30 октябр куни соат 12:45 ларда йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили 1971 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида икки нафар фуқарога тиббиёт ходимлари томонидан воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар текширув якунларига кўра эълон қилинади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид