Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи қор қачон ёғади?
Ноябр ойи совуқроқ ва қуруқ ўтиши кутиляпти. Ой давомида камида 3 та совуқ антициклон келади. Бунинг таъсирида шу ойнинг ўзидаёқ биринчи қорга гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга чангли ҳаво тез-тез кузатилади. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Фавқулодда қуруқ ўтган октябрдан сўнг, табиийки ноябр ойида ёғингарчиликлар кўпроқ кузатилади. Шунга қарамай кузнинг сўнгги ойи ҳам республиканинг катта қисмида қуруқ ўтиши ойдинлашмоқда.

Айрим тоғолди туманлари аҳолиси ва Орол денгизига яқин ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ойнинг 3-5 саналарида нам ҳаво оқимларидан келиб чиқадиган, мавсум учун илк қор ёғиши ҳодисалари гувоҳи бўлиши мумкин.
Жорий ойнинг ҳар ўн кунлиги ўрталарида минтақага совуқ антициклонларнинг кириб келишини прогноз қилиш мумкин. Шу боис Ўзгидромет ойлик ҳаво ҳарорати кўплаб ҳудудларда меъёрдан 1, 1,5 даража паст, яъни совуқ бўлишини тахмин қилган.

Қишлоқ хўжалик майдонлари учун илк совуқ уриш ҳодисаси прогнозини биз июл ойидаги дастурларда айтиб ўтган эдик. Бу тахмин ҳозир ҳам ўз кучида.
