Технология | 21:07 / 01.11.2025
11325
2 дақиқада ўқилади

ChatGPT тиббий ва ҳуқуқий маслаҳатлар беришни тўхтатди

OpenAI компанияси ChatGPT чат-ботига шахсий шифокор ёки ҳуқуқшунос сифатида жавоб беришни тақиқлади.

Фото: REUTERS/Florence Lo

OpenAI компанияси ChatGPT чат-ботидан фойдаланиш шартларини янгилаб, фойдаланувчиларга ҳуқуқий ва тиббий масалалар бўйича маслаҳат беришни тақиқлади.

Reddit фойдаланувчилари энди ChatGPT бундай сўровларга жавобан фақат интернетда мавжуд бўлган маълумотларни тақдим этишини ва шифокор ёки юристга мурожаат қилишни тавсия этишини пайқади. Бундан ташқари, чат-бот энди тиббий суратлар ва тана фотосуратларини таҳлил қилмайди.

Муҳокамаларга қараганда, турли фаразли сценарийлар орқали чекловларни четлаб ўтишга уринишлар ҳам иш бермайди - ҳимоя алгоритми умумий маслаҳатлар беради ва тафсилотларни лицензияли мутахассисдан сўрашни айтади. Баъзи фойдаланувчилар, шунингдек, ChatGPT тиббий ва ҳуқуқий мавзуларда илгари бошланган мулоқотларни давом эттиришни тўхтатганини пайқади.

OpenAI ўз сиёсатидаги ўзгаришларга расман изоҳ бермади, аммо бу катта эҳтимол билан ҳуқуқий хавфлардан қочиш учун қилинган. Статистика шуни кўрсатадики, тобора кўпроқ одамлар тиббий ва ҳуқуқий ёрдам олиш учун, баъзан эса ҳатто суд ишларида ҳам ChatGPT’дан фойдаланмоқда. Бу компания учун хавф туғдириши мумкин, чунки бундай жавоблар тиббий ёки адвокатлик сири тўғрисидаги қонунларга мос келмайди.

Аввалроқ, машҳур нейротармоқ ботлари, жумладан ChatGPT сўнгги пайтларда аввалгидан икки баравар кўпроқ ёлғон гапира бошлагани маълум бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, муаммо шундаки, ботлар керакли маълумотларга эга бўлмаса, жавобни ўйлаб топишга ҳаракат қилади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид