Таълим | 14:50 / 01.11.2025
1778
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой ОТМ қўшма таълим дастурларини йўлга қўяди

Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон ва Хитойнинг бир қатор олий таълим муассасалари вакиллари учрашиб, қўшма таълим дастурлари, дуал диплом лойиҳалари ва академик мобиллик йўналишларини ишга тушириш юзасидан амалий келишувларга эришди.

Фото: Дунё

Учрашувда икки мамлакат ОТМ ўртасида бакалавр ва магистратура босқичларида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, дуал диплом лойиҳалари механизмини ишлаб чиқиш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Томонлар ўзаро тан олиш, ўқув дастурларини уйғунлаштириш, стажировкалар ва қўшма семинар-тренинглар тақвимини шакллантириш бўйича келишиб олди.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ҳамкорлиги, лаборатория базаларидан қўшма фойдаланиш, стартап ва инновацион гуруҳларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда ҳамкорликни институционал даражада мустаҳкамлаш назарда тутилди. 

Ахборот-технологик ечимлардан самарали фойдаланиш ва рақамли таълим платформаларини жорий этиш ҳам устувор вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид