Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлин: Теракт тайёрлаганликда гумон қилинган суриялик қўлга олинди
Берлин полицияси 22 ёшли сурияликни террорчилик ҳужумига тайёргарлик кўрганликда гумонлаб ҳибсга олди. Тергов маълумотларига кўра, у 2023 йилдан бери Германияда қонуний равишда яшаб келади ва ИШИД тарафдори ҳисобланади.
Фото: Olaf Selchow
Берлинда полиция 22 ёшли Сурия фуқаросини террор актини режалаштирганликда гумонлаб қўлга олди. Берлин Бош прокуратураси вакилининг 2 ноябр куни маълум қилишича, ҳибс аввалига пойтахтнинг Нойкёлн туманида амалга оширилган. Унинг аниқлаштиришича, гумонланувчи “теракт” тайёрлаганликда гумон қилинмоқда, бироқ ҳужум айнан Германия пойтахтида режалаштирилгани ёки режалаштирилмагани очиқланмаган.
Bild газетаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар манбаларига таяниб хабар беришича, гумонланувчи Абдулло Р. уйида тинтув чоғида портловчи қурилмалар тайёрлашга яроқли материаллар топилган. Нашрга кўра, у бу жиҳозларни интернет орқали буюртма қилган. Жами учта квартира — эркак Берлинда яшаб турган манзиллар — тинтув қилинган, рейдларда полициянинг махсус бўлинмаси (SEK) ходимлари иштирок этган.
Bild маълумотича, Германия махсус хизматлари Абдулло Р. теракт тайёрлаган бўлиши мумкин, деган версияни кўриб чиқмоқда. Эҳтимол, у террорчи ташкилот — ИШИД тарафдори бўлиб, уларнинг тарғиботини ижтимоий тармоқларда бир неча бор тарқатган. Хабарга кўра, 22 ёшли бу шахс 2023 йилдан бери Германияда бошпана сўровчиси сифатида яшаб келган, шу сабабли мамлакатни тарк этиш мажбурияти бўлмаган.
Терговни Германия Бош прокуратураси олиб бoрмоқда. Маълум қилинишича, айбланувчига нисбатан Германия давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи оғир жиноят тайёрлаганлик гумони бўйича иш юритилмоқда. Идора матбуот хизматига кўра, 2 ноябр куни Абдулло Р. судга келтирилади ва уни қамоққа олиш чораси тўғрисида қарор қабул қилинади.
Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) бош котиби Мартин Хубер 2 ноябр куни Bild am Sonntag газетасига берган интервюсида шундай деди: “Суриядаги фуқаролик уруши ниҳоят тугади ва бу ишонч бағишлайди. Германия миллионлаб сурияликларни қабул қилди ва ҳимоя қилди. Фуқаролик уруши якунланганидан сўнг бошпана берилиши учун асосга эга бўлмаганлар ватанга қайтиши керак”.
Бундан икки кун олдин Дамашқ яқинида бўлган сафарда Германия ТИВ раҳбари Йоханн Вадефул “бундай вайронагарчиликни ҳеч қачон кўрмаганман”, деди. Германиядаги суриялик қочқинлар ҳақида эса у қуйидагини айтди: “Улар яқин вақт ичида қайта олмайди. У ерда ҳақиқатан муносиб ҳаёт кечириш деярли имконсиз”.
Бунга жавобан Германия ИИВ раҳбари Александер Добриндт Вадефулнинг баёнотидан сўнг шундай деди: ГФРдан сурияликларни депортация қилиш режалари кучда қолмоқда. “ИИВ ҳозирда Сурия билан бундай қайтариш жараёни бўйича келишув устида ишламоқда”, — дея у Redaktionsnetzwerk Deutschland медиагуруҳига изоҳ берди.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
15:05 / 25.11.2025
НАТО авиабазаси яқинида терактга уриниш: Литвада 18 ёшли украин фуқароси қамалди
21:02 / 19.11.2025
Эрдўған Туркия ўзга ҳудудларга «ҳасад қилмаслигини» айтди
16:24 / 18.11.2025