Жаҳон | 23:35 / 03.11.2025
5377
1 дақиқада ўқилади

Римда ўрта асрларда қурилган Конти минораси қулаб тушди

У қулаганида ичкарида тўрт нафар ишчи бўлган. Улардан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, яна икки нафари енгил тан жароҳати олган. Тўртинчиси вайроналар остида қолиб кетган.

Фото: Corriere Della Sera

Рим марказида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири - Конти минораси қисман қулаб тушди, деб ёзди Corriere della Sera.

Ҳозир минора таъмирланмоқда. У қулаганида ичкарида тўрт нафар ишчи бўлган. Улардан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, яна икки нафари енгил тан жароҳати олган. Тўртинчиси вайроналар остида қолиб кетган.

Тахминан икки соат ўтгач, қутқарувчилар вайрона остидан ходимни олиб чиқишга уринаётганда, яна қулаш содир бўлди. Бир нафар ўт ўчирувчи енгил тан жароҳати олган.

Конти минораси қурилиши IX асрда бошланган бўлиб, узоқ вақт давомида нуфузли Конти оиласининг оилавий қароргоҳи бўлиб хизмат қилган. XIII асрда у шу сулоладан бўлган папа Иннокентий III буйруғи билан бутунлай қайта қурилган.

XX асрда бинода Рим мэрияси идоралари жойлашган. Сўнгги йилларда у фойдаланилмаган ва 2026 йилда якунланиши керак бўлган реконструкция жараёнида эди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид