Ўзбекистон | 15:06 / 03.11.2025
1513
1 дақиқада ўқилади

Стратегик ҳужжатлар қонун ва президент ҳужжатлари билан тасдиқланади

Президентнинг ПФ–201-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилади. Унга кўра стратегик аҳамиятга эга ҳужжатлар иерархияси белгилаб олинди ва тасдиқлаш тартиби аниқлаштирилди.

Фото: Pexels

Фармон билан стратегик ҳужжатлар уч даражада шакллантирилади ва турли даражадаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

1-даража — концепциялар: 7 йилдан ортиқ муддатга ишлаб чиқилади, қонунлар билан тасдиқланади.
2-даража — стратегиялар: 4–7 йил муддатга ишлаб чиқилади, президент ҳужжатлари билан тасдиқланади.
3-даража — дастурлар (йўл хариталари, чора-тадбирлар режалари): 1–3 йил муддатга ишлаб чиқилади, Президент ҳужжатлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида тасдиқланади.

Янги тизим стратегик режалаштиришнинг барча босқичларини — ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг ва баҳолашни қамраб олади. Мақсад — миллий ислоҳотларни бир занжирда уйғунлаштириш, индикатор ва натижаларга таянадиган бошқарувни кучайтириш ҳамда ижро интизомини ошириш.

Соҳалар ва ҳудудлар кесимида концепция, стратегия ва дастурлар босқичма-босқич ишлаб чиқилиши, шунингдек ҳисобдорлик ва мониторинг тартиблари белгиланиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид